Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзиньпин давлат раҳбари лавозимига қайта сайланди

Си Цзиньпин давлат раҳбари лавозимига қайта сайланди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Халқ вакилларининг Умумхитой мажлиси депутатлари амалдаги раис Си Цзиньпинни бир овоздан яна 5 йил муддатга ХХР раиси этиб сайладилар. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Мамлакат раҳбарлигига сайловлар бугун, 17 март куни тонгда Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг 13-чақириқ 1-сессиясида яширин овоз бериш йўли орқали амалга оширилди. Мажлисда қатнашган 2970 нафар депутат бир овоздан «ҳа» дея овоз беришган.

Си Цзиньпин 2013 йилнинг мартида Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг 12-чақириғи сессиясида ХХР раиси этиб сайланган эди.

Бундан ташқари, Си Цзиньпин, ХХРнинг марказий ҳарбий кенгаши раҳбарлигига ҳам қайта сайланди. Бу билан у ўз қўлида ҳарбий, партиявий ва давлат раҳбарлигини сақлаб қолди. Унинг ўринбосари этиб Компартиянинг коррупцияга қарши кураш бўлими собиқ котиби Ван Сишан сайланди.

Хитой марказий телеканилининг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Си Цзиньпиннинг қайта сайланиши билан табриклаб, телеграмма юборган.

ХХР раиси лавозими мамлакатнинг 1954 йилги конституциясига мувофиқ таъсис этилган, кейинчалик 1975 йилда бекор қилинган. 1982 йилда эса яна қайта тикланган. Шу йилнинг 11 мартига қадар ХХР раиси беш йил муддатга сайланар ва ушбу лавозимда 2 муддатдан ортиқ қола олмас эди. ХВУМнинг олдинги сессиясида депутатлар мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиб, 2 марталик ваколат муддатини бекор қилдилар. Энди ХХР раисилигига бир киши ҳар беш йилда қайтадан сайланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг