Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рус тергови: Трамп жамоаси тергов жараёнида қонун бузилганини иддао қилмоқда

Рус тергови: Трамп жамоаси тергов жараёнида қонун бузилганини иддао қилмоқда

Владимир Путин ва Доналд Трамп

Фото: «Inosmi.ru»

Республикачилар АҚШ адлия вазирлигининг махсус прокурори Роберт Мюллер томонидан ўтказилган ва кўпгина Трамп тарафдорларини айбдор деб эълон қилган тергов натижаларининг холислигини ва ишончлилигини шубҳа остига олмоқдалар, деб хабар бермоқда «Europe1» радиоси.

Трамп жамоаси 2016 йилги сайловлар пайтида Россия билан махфий алоқаларга доир бўлган тергов натижаларини ғайриқонуний дея баҳоламоқда. Бир неча ҳафталардан буён президент тарафдорлари ва баъзи республикачилар Роберт Мюллер томонидан олиб борилган терговнинг ишончлилиги ва холислигини шубҳа остига олишмоқда. Ушбу тергов жараёнида Трампнинг бир қанча тарафдорлари айбдор сифатида кўрилмоқда, жумладан, миллий хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Майкл Флин ҳам. Адвокат Кори Лангҳофернинг Конгрессга йўллаган мактубида айтилишича, прокуратура бу ҳужжатларни ноқонуний равишда қўлга киритган, аммо уларда бундай ҳуқуқ бўлмаган.

Роберт Мюллернинг матбуот котиби эса, тергов жараёнида ҳеч қандай қонун бузилишлар рўй бермаганиини эълон қилди. «Биз бирор бир ҳужжатни қўлга киритдикми, демак, керакли жойдан рухсат олганмиз» дея қўшимча қилди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг