Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2030 йилги Осиё ўйинлари Ўзбекистоннинг икки шаҳрида ўтказилиши мумкин

2030 йилги Осиё ўйинлари Ўзбекистоннинг икки шаҳрида ўтказилиши мумкин

Фото:«Olympic.uz»

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, AIBA президенти Ғофур Раҳимов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Унда томонлар 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Фото:«Olympic.uz»

Шунингдек, учрашув давомида йирик комплекс мусобақа учун янги спорт иншоотлари ва Олимпия шаҳарчасини қуриш, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш механизми, ўйинлар трансляцияси ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

XXI Осиё ўйинларни қабул қилиш учун шунингдек, Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъворгарлик қилишмоқда.

Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Ассамблеяларидан бирида Осиё ўйинлари-2030 мезбонлиги бўйича ўз тақдимотини ўтказишига келишиб олинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам 2018 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида Ўзбекистон келгусида Осиё ўйинларига мезбонлик қилишини айтиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг