Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аякс» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди (видео)

«Аякс» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди (видео)

Фото: @ChampionsLeague

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Аякс»ни қабул қилди. Учрашувда кутилмаган ҳисоб қайд этилди.

Меҳмонлар номдор рақибига кескин қаршилик кўрсатиб, «Сантьяго Бернабеу»да тўртта гол урди. Зиёш, Нерес, Тадич ҳамда Шоненинг голларига мадридликлардан Асенсио 1та гол билан жавоб бера олди, холос.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 1:2 ҳисобида «Реал» ғалаба қозонган эди. Амстердамликлар икки ўйин натижасига кўра 1/4 финалга йўл олди. 

Реал Мадрид – Аякс 1:4

Голлар: 0:1 – 7 Зиёш, 0:2 – 18 Нерес, 0:3 – 62 Тадич, 1:3 – 70 Асенсио, 1:4 – 72 Шоне.

Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Регилон, Карвахаль, Варан, Модрич, Каземиро (Вальверде, 87), Васкес (Бэйл, 29), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 35), Бензема.

Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи (Велтман, 81), ван де Бек, Зиёш, Нерес (Дольберг, 74), де Йонг, Тадич, Шоне (де Вит, 73).
Огоҳлантиришлар: Мазрауи (26), Карвахаль (30), Начо (90).

Четлатиш: Начо (94).

Илк учрашув: 2:1

Куннинг иккинчи учрашувида «Тоттенхэм» сафарда «Боруссия Д»ни кичик ҳисобда енгди. Лондонликлар дастлабки ўйинда йирик ҳисобда (3:0)  ғалаба қозонганди. 

Боруссия Дортмунд – Тоттенҳэм 0:1

Гол: 0:1 – 48 Кейн.

Боруссия Дортмунд – Бюрки, Геррейру (Пулишич, 62), Аканджи, Диалло, Витцель, Гетце, Вайгль, Вольф (Бруун Ларсен, 62), Санчо, Ройс (Дилэйни, 74), Пако Алькасер.

Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Уинкс (Дайер, 55), Сиссоко, Эриксен (Роуз, 83), Орье, Кейн, Сон Хын Мин (Ламела, 71).

Илк учрашув: 0:3

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг