Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам Осиё чемпиони бўлди

Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам Осиё чемпиони бўлди

Фото: «SPORTS.uz»

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Дастлабки жангда Ўзбекистон жамоасининг -49 кг вазн тоифасидаги вакили Нодиржон Мирзааҳмедов ҳиндистонлик Дипакни ҳакамларнинг баҳоларига кўра мағлуб этди ва Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлганди.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган -56 кг вазн тоифаси вакили Миразизбек Мирзаҳалилов финалда ҳиндистонлик Кавиндер Сингҳ Биштга қарши рингга чиқди. Якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳоларига кўра, Миразизбек олтин медални қўлга киритди.

Бугун яна уч нафар боксчимиз финал жангларини ўтказади.

-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг