Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигасида «камбэк»лар ўнлиги

Чемпионлар лигасида «камбэк»лар ўнлиги

Фото: «Championat.com»

Европа чемпионлар лигаси чорак финалидаги ажойиб учрашувлар ҳамон муҳокама марказида. 10 апрелдаги «Рома» – «Барселона» баҳсида кўпчилик учун кутилмаган натижа қайд этилди: римликларнинг биринчи ўйиндаги йирик мағлубиятидан сўнг ҳамма Каталония клубининг ярим финалдаги рақиби билан қизиқаётган эди. Аммо Европа чемпионлар лигаси ана шундай «камбэк»лари билан жозибали эканлигини эслатиб қўйди. «Ювентус» ва «Реал» учрашуви эса мусобақанинг яна бир безагига айланди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда чемпионлар лигаси тарихидаги энг машҳур «камбэк»лар ўнлигини тузиб чиқдик.

    1. «Реал» – «Волфсбург» – 3:0 (дастлабки ўйин – 0:2)
      2015/16 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.
        Мадридликлар учун дастлабки баҳс анча омадсиз кечди – 0:2. Бироқ жавоб ўйинида ҳаммаси ўз жойига тушди. Криштиану Роналду «хет-трик»ка эришди, «Реал» ярим финалга йўл олди ва якунда турнир ғолибига айланди.
      1. «Бавария» – «Порту» – 6:1 (дастлабки ўйин – 1:3)

2014/15 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.

«Бавария» Португалияда кутилмаганда мағлубиятга учради. Бироқ ўз уйидаги баҳснинг биринчи бўлимидаёқ бешта тўп киритиб, рақибни «ер тишлатди». Гвардиола жамоаси ярим финалда «Барселона» тўсиғидан ўта олмади.

      1. «Челси» – «ПСЖ» – 2:0 (дастлабки ўйин – 1:3)

2013/14 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.

Моурино жамоаси дастлабки баҳсдаги 1:3 ҳисобини эсдан чиқаришга ўзида куч топди. Ҳал қилувчи гол сўнгги дақиқаларда Демба Ба томонидан киритилди. «Челси» кейинги босқичга чиқди, аммо ярим финалда Мадриднинг «Атлетико»сига имкониятни бой берди.

        1. «Манчестер Юнайтед» – «Олимпиакос» – 3:0 (дастлабки ўйин – 0:2)

2013/14 йилги чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳси.

Манкунианликларнинг Грециядаги кутилмаган мағлубиятидан кейин чорак финалга чиқиш имконияти камайиб кетган эди. Жавоб ўйинида ван Персининг «хет-трег»и эвазига ғалаба қозонган жамоа чорак финалда «Бавария»га ютқазиб қўйди.

5. «Барселона» – «Милан» – 4:0 (дастлабки ўйин – 0:2)

2012/13 йилги чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳси.

«Милан» ўз уйида каталонияликларни сенсацион тарзда мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини ошириб олди. «Камп Ноу»да «Барселона» Мессининг «дубл»и, Алба ва Давид Вилянинг голлари эвазига тезкор реванш олди. Каталонияликлар кейинги босқичда ҳам ғалаба қозониб, ярим финалда «Бавария»га ютқазишди. Икки ўйин натижасига кўра – 0:7.

6. «Челси» – «Наполи» – 4:1 (қўшимча вақтда, дастлабки ўйин – 1:3)

2011/12 йилги чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳси.

 «Челси» чемпионлар лигасидан чиқиб кетишига бир неча дақиқа қолганида Лемпарднинг пеналтидан киритган голи эвазига қўшимча таймларга йўл олди. Кейин Диде Дрогба ишга тушди ва ҳал қилувчи зарбаси билан жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Ўша турнир финалида «Бавария»ни енгган лондонликлар илк бор чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишган эди.

7. «Монако» – «Реал» – 3:1 (дастлабки ўйин – 2:4)

2003/04 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.

Бу баҳс чемпионлар лигасидаги энг кутилмаган натижалардан бири, аммо ўша йили содир этилган асосий «камбэк» эмас. Ўша йили «Монако» финалгача етиб бориб, Мауринонинг «Порту»сига имкониятни бой берган.

8. «Барселона» – «Челси» – 5:1 (қўшича вақтда, дастлабки ўйин – 1:3)

1999/00 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.

 «Челси» ўз уйида «Барселона»ни ишончли тарзда мағлуб этди. Лондонликлар 3:0 ҳисобида олдинда бораётганида Фигу каталонияликларга имконият тақдим этувчи голга муаллифлик қилди. Жавоб ўйинида «Барсселона» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо барибир ярим финалда «Валенсия»га мағлуб бўлди.

9. «Депортиво» – «Милан» – 4:0 (дастлабки ўйин – 1:4)

2003/04 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.

Шубҳасиз, ўша мавсумнинг энг унутилмас учрашуви. Дастлабки баҳсдаги 1:4 ҳисоби галисияликларни кейинги босқичдан мосуво қилгандек эди. Аммо «Риасор»даги даҳшатли «камбэк» «Депортиво» номини тарихга муҳрлади. Дастлабки таймдаёқ 3 тўп киритган испанлар «Милан»ни шок ҳолатига туширди. Ярим финалда «Депортиво»ни бўлажак чемпион «Порту» тўхтатди.

10. «Барселона» – «ПСЖ» – 6:1 (дастлабки ўйин – 0:4)

2016/17 йилги чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳси.

Бу баҳс кўпчиликнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Париждаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг «Барселона»нинг ашаддий мухлислари ҳам шахматга қизиқишни бошлаб юборишган эди. Аммо сўнгги дақиқагача умидни узмаган каталонияликлар якунда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Кейинги ўйинда «Барселона» «Ювентус»га ютқазди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг