Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳасанбой Дўсматов яна ютқазиб қўйди

Ҳасанбой Дўсматов яна ютқазиб қўйди

Бангкокда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амит Пангалга қарши рингга кўтарилди.

-52 кг вазн тоифасида ярим финал йўлланмаси учун кечган жангда Олимпиада чемпиони  Ҳасанбой Дўсматов мағлубиятга учради ва турнирни эрта тарк этди.

2018 йилги Осиё ўйинларида Ҳасанбой финал жангида Амитга мағлуб бўлган ва кумуш медални қўлга киритганди. Бу сафар номдор боксчимиз медалсиз ортга қайтадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг