Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси»дан устун келди

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси»дан устун келди

Фото: Readfootball

Англия чемпионатининг 28-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувда биринчи бўлиб Лондон клуби гол урди. Виллиан Азарнинг заргарона узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Аммо орадан кўп ўтмай Лукаку ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли курашлар билан ўтди. 75-дақиқада Лингард Лукакунинг узатмасини боши билан дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Манчестер Юнайтед» – «Челси» 2:1
Голлар: 0:1 – 32 Виллиан, 1:1 – 39 Лукаку, 2:1 – 75 Лингард.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг