Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳаммад Салоҳ яна тенгсиз ва у буни янги рекорд билан нишонлади

Муҳаммад Салоҳ яна тенгсиз ва у буни янги рекорд билан нишонлади

Фото: «twitter.com/premierleague»

Бугун, 13 май куни «Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлашда экспертлар, мухлислар ва клублар сардорлари овоз беришади.

Фото: «twitter.com/premierleague»

Эътиборлиси, мисрлик футболчи ушбу шахсий совринини АПЛнинг янги рекорди билан нишонлади. Гап шундаки, у айни пайтда давом этаётган «Ливерпуль» ва «Брайтон» учрашувида ҳисобни очди ва мавсумдаги голлари сонини 32тага етказиб, АПЛнинг янги рекордини ўрнатди. Бунгача у бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича Луис Суарес, Криштиану Роналду ва Алан Ширер билан тенг натижа қайд этиб турганди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ аввалроқ Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) танловига кўра, йил футболчиси деб топилганди. Шунингдек, «Ливерпуль» футболчилари ва мухлислари томонидан 2017/18 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг