Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳаммад Салоҳ — Англияда йил футболчиси, Сане — энг яхши ёш футболчи

Муҳаммад Салоҳ — Англияда йил футболчиси, Сане — энг яхши ёш футболчи

Фото: «Reuters»

«Ливерпуль» клуби етакчиси Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) танловига кўра, йил футболчиси деб топилди.

Ушбу совринга, шунингдек, дарвозабон Дэвид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), ярим ҳимоячилар Кевин де Брюйне, Лерой Сане ва Давид Сильва (барчаси — «Манчестер Сити») ҳамда ҳужумчи Ҳарри Кейн («Тоттенхэм») ҳам даъвогарлик қилган эди.

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Санени энг яхши ёш футболчи деб топди.

22 ёшли германиялик футболчидан ташқари дарвозабон Эдерсон Мораес («Манчестер Сити»), ҳимоячи Райан Сессеньон («Фулҳэм»), ҳужумкор ярим ҳимоячи Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») ва ҳужумчилар Ҳарри Кейн («Тоттенхэм»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») ушбу ном учун курашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг