Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наврўз марафони. Эксклюзив видео ва фоторепортаж

Наврўз марафони. Эксклюзив видео ва фоторепортаж

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 20 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан республикамиз барча ҳудудларининг марказий кўчаларида 21 км. масофадан иборат бўлган «Наврўз — 2018 марафони»ни бўлиб ўтди.

Марафон 2018 метр, 3 км., 21 км.даги масофаларда 10-11-синф ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, ОТМ талабалари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Ғолиблар тақдирланди!

  • 21 км. — биринчи 10 талик учун мукофот — велосипед, кейинги 300 киши учун мукофот — медаль
  • 3 км. — биринчи 3 талик учун мукофот — велосипед, диплом, медаль
  • 2018 м. — биринчи 3 талик учун мукофот — велосипед, диплом, медаль

2018 м.га югуриш бўйича велосипедни қизлар қўлга киритишган бўлса, 3 км.га югуриш бўйича ўғил болаларнинг қўли баланд келди ва велосипед билан тақдирланишди. 21 км.га югуриш бўйича 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз бола ғолиб бўлишди.

21 км.га биринчи бўлиб етиб келган 300 нафар иштирокчи медалга сазовор бўлишди.

Қолган барча иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Эътиборлиси, 16 нафар паралимпиячи спортчилари ҳомийлар совғаси билан такдирланишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг