Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очилади

Расман: Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очилади

Фото: www.the-uff.com

Айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун «Реал Мадрид» клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.

ЎФФ хабарида айтилишича, учрашув давомида эришилган келишувга асосан «Қироллик клуби»нинг «Real Madrid Foundation Clinic» дастури асосида Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.

Ундан ташқари «Реал Мадрид»да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни «Реал» Мадридга олиб бориш, «Қироллик клуби» томонидан ташқил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.

«Реал Мадрид» Академияси хорижий давлатларда фақат «Real Madrid Foundation Clinic» дастури асосида иш олиб бормоқда.

Эндиликда ушбу дастур асосида «Реал Мадрид» методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг