Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Қатар учрашувида киритилган голлар (видео)

Ўзбекистон — Қатар учрашувида киритилган голлар (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 16 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатарни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эктор Купер шогирдлари устунлигида ўтган учрашувда Одил Аҳмедов ва Марат Бикмаев киритган голлар Ўзбекистон МТЖга ишончли ғалабани тақдим этди.

Аввалига 72-дақиқада Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпни Одил Аҳмедов боши билан дарвозага йўллади.

Бироз вақт ўтиб, 85-дақиқада Одил Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг, Марат Бикмаев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, тўпни чиройли тарзда дарвозага йўллади.

Бу Эктор Купернинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлигидаги иккинчи ғалаба бўлди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз 13 октябрь куни Тошкентда Шимолий Корея термасини Марат Бикмаевнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Ўртоқлик ўйини

16 октябрь, Тошкент, «Миллий» стадиони, 12155 томошабин

Ўзбекистон – Қатар 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: Одил Аҳмедов (72), Марат Бикмаев (85)

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец (Достонбек Турсунов, 64), Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов ( Ислом Тўхтахўжаев, 90), Ҳусниддин Ғофуров (Достонбек Ҳамдамов, 46), Жавоҳир Сидиқов, Икром Алибоев (Владимир Козак, 83), Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев, 76).

Қатар: Юсуф Ҳассан, Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, Ҳассан Ал Ҳайдос, Карим Будиаф, Султон Ҳуссайн, Бассам Ҳусам Ар-Равий, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Салим, Ал Маоз Али, Ториқ Салмон, Ассим Умар.

Одил Аҳмедовнинг голи.

Марат Бикмаевнинг голи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг