Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон хоккей федерацияси ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон хоккей федерацияси ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон хоккей федерацияси ва Қирғизистон шайбали хоккей федерацияси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақида «Podrobno» хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Кирилл Матвеев ва Қирғизистон шайбали хоккей федерацияси президенти Анвар Оморканов ўртасида имзоланган ҳужжатда ўзаро тажриба алмашиш, турли ёшдаги жамоалар ўртасида учрашувлар ташкил этиш келишиб олинган. Шу билан биргаликда қўшни мамлакатлар биргаликда турли мусобақалар ташкил этиш режаси кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг