Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пол Погба Франция терма жамоасидан кетганини маълум қилди

Пол Погба Франция терма жамоасидан кетганини маълум қилди

Фото:«The Sun»

Франция президенти Эммануел Макроннинг Ислом халқаро терроризм манбаи бўлганлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг Пол Погба халқаро футболни тарк этди. Бу ҳақида «The Sun» хабар берди.

Айтилишича, «Манчестер Юнайтед» юлдузи қарорини жума куни мамлакат раҳбарининг гапидан кейин қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад (с.а.в)нинг карикатураси мактабда кўрсатилгани учун ўқитувчи Семюел Патининг жонига қасд қилинган эди. Ўқитувчига вафотидан сўнг Франция ҳукумати томонидан энг юқори орденлардан бири — «Legion d'Honneur» берилган.

Президент Макрон француз тили ўқитувчисининг ҳаётига қасд этилишини «исломий террористик ҳужум» деб таърифлаган.

Погбанинг терма жамоа сафидан кетиши якшанба куни эълон қилинди. Айтишларича, Погба ҳукумат қарорини ўзи ва француз мусулмонларига нисбатан ҳақорат деб қабул қилган.

Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция президенти Макрон карикатураларни маъқуллашдан олдин «бошини текшириши керак» деган эди. Бу сўзлардан кейин Яқин Шарқда француз маҳсулотларига кескин бойкотлар эълон қилина бошлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг