Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов ЖЧ-2018га борадиган бўлди

Равшан Эрматов ЖЧ-2018га борадиган бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ФИФАнинг ҳакамлар қўмитаси ЖЧ-2018да ишлайдиган 36 нафар бош ҳакам ва 63 нафар ён ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ҳам бор.

Жами ҳакамлар 46та турли хил мамлакатлардан Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлашга таклиф қилинган. Равшан Эрматовдан ташқари Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдаси (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюжи Сато (Япония) ва Навоф Шукрулло (Баҳрайн) ЖЧ-2018га таклиф қилинган.

Россиядаги мундиалда ишлаш учун ФИФА томонидан чақирилган ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича дунё рекорди соҳиби ҳисобланади. У 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинда бош ҳакамлик қилган. Эндиликда Россияда бўлиб ўтадиган учрашувларда ҳам Равшан Эрматов ҳакамлик қиладиган бўлса, унинг рекордини яқин орада ҳеч ким янгилай олмаслиги аниқ.

Равшан Эрматов ҳакамлик борасида эришган юксак натижалари ва юртимизни дунёга танитишдаги ҳиссаси учун «Буюк хизматлари учун» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари ва «Ўзбекистон ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг