Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

С2 гуруҳи: «Uzbek Tigers» нокаутга бой бўлган жангларда яна рақибдан устун келди

С2 гуруҳи: «Uzbek Tigers» нокаутга бой бўлган жангларда яна рақибдан устун келди

Фото: «Sports.uz»

Термиз шаҳридаги «Алпомиш» спорт саройида «Uzbek Tigers» Венесуэланинг «Venesuela Caciques» жамоасига қарши баҳcнинг С1 гуруҳидаги жангларда боксчиларимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонишганини маълум қилгандик.

Бироз аввал С2 гуруҳидаги жанглар ҳам якунига етди. Бу гуруҳда биринчисига қараганда ўзгача ҳолат кузатилди. Беш жангнинг учтасида боксчиларимиз рақибларини нокаутга учратишди. Аввалига Жасурбек Латипов техник нокаут билан ғалаба қозонган бўлса, кейинчалик Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов ўз рақибларини муддатидан аввал рингга қулатишди.

Фақатгина Маҳмуд Ғоипов венесуэлаликларга қарши кечган серияда мағлубиятга учраган ягона боксчимиз бўлди.

52 кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас - ТКО4

60 кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера - 2:1

69 кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре - 1:2

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаж - КО1

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес - КО1

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг