Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

С1 гуруҳи: «Uzbek Tigers» Венесуэла жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади

С1 гуруҳи: «Uzbek Tigers» Венесуэла жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Фото: «Sports.uz»

Термиз шаҳридаги «Алпомиш» спорт саройида Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган «Uzbek Tigers» Венесуэланинг «Venesuela Caciques» жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда.

Бугун, 7 апрель куни соат 19:00да ушбу қарама-қаршиликнинг С1 гуруҳидаги жангларига старт берилди ва унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес – (венесуэлалик боксчи жароҳат олди ва жанг тўхтатилди, ўзбек боксчисига ғалаба ёзилди)

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол - 3:0 (49:46, 49:46, 49:47)

64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио - 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)

75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес - 3:0 (50:45, 50:43, 50:41)

-91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас – 3:0 (50:42, 50:44, 50:43)

Натижадан кўриб турганингиздек, барча боксчиларимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонишди.

Бу кеча, шунингдек, С2 гуруҳи жанглари ҳам бўлиб ўтади. Соат 22:00да бошланадиган баҳсларда қуйидаги боксчилар рингга кўтарилишади:

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас

60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера

69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг