Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян «Спартак» бош мураббийлигидан кетди, аммо клубда қолди

Самвел Бабаян «Спартак» бош мураббийлигидан кетди, аммо клубда қолди

Фото: www.the-uff.com

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян яқинда Латвия чемпиони «Спартак» клубига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 21 апрель куни Бабаян янги жамоаси бош мураббийлигидан ҳам озод этилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, бунга Бабаяннинг мамлакат олий лигасида ишлашга рухсат берувчи УЕФА лицензияси йўқлиги сабаб бўлган.

«Самвел Бабаяннинг Осиё футболи, хусусан, Ўзбекистон терма жамоасида тўплаган юқори тажрибаси инобатга олиниб, унга клуб техник директорлиги лавозими таклиф этилди ва Бабаян ҳам ушбу таклифга рози бўлди», — дейилади клуб баёнотида.

Клубга ЦСКА ёшлар жамоаси ва Россия (U-17) терма жамоасини бошқарган Александр Гришин устозлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Бабаян шу йилнинг 15 январь куни ЎФФ ижроқўми қарори билан бутун умрга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг