Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тайёр пулни еб кетиш билан иш битмайди

Тайёр пулни еб кетиш билан иш битмайди

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани  бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Тадбирда «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этди.

Унда Ўзбекистон ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев болалар футболидаги муаммолар, шунингдек, «Локомотив» клубига маслаҳатчи сифатида ишга олинган Самвел Бабаян ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

Сўнг эса, у ҳакамлар масаласи ва клубларнинг боқимандалигига тўхталди.

— Ҳакамлар фаолиятига шубҳа билан қараш кўпчиликда бор. Шахсан ўзим ҳам Маъмур Саидқосимовга (ҳакамлар қўмитаси раҳбари) айтганман, мен ҳеч бир ҳакамга ишонмайман, — деди Диёр Имомхўжаев. — Суперлига баҳслари телевидение орқали трансляция қилиниши натижасида ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар анча камайди. Аммо Про-лигада бундай ўйинлар анча учради. Футбол ривожланишида телевидениенинг ўрни катта. Телевидение ва футбол параллел ривожланиши лозим.

Клубни бошқариш учун футболни тушуниш шарт эмас. Клуб раҳбари менежмент ва бошқарувни уддаласа бўлгани. Аммо ҳозир клубларга 30 миллион берса, 29 миллионини маош қилиб тарқатиб юборади.

Клублар фақат пул сарфлашни билади, холос. Бирор меҳмонхонанинг бутун бошли қаватини «сотиб олади», тамом вассалом. Социализмдан капитализмга ўтиш вақти келди. Лицензиялашнинг талаби мана шундан иборат. Тайёр пулни еб кетиш билан иш битмайди. Ўша ҳомий ажратган пулдан ўзига база қурсин.

«Пахтакор» Одил Ҳамробековни 2,5 миллиард сўмга сотиб олди. Шунақа футболчидан яна икки-уч нафарини тарбияласа, бюджет ҳам шаклланади. Жамоа ўз пулини топишни ўрганиши шарт.

Ҳозир клубларни бошқариш жуда осон. Ҳамма ҳам уддалай олади. Тайёр пулни ишлатиш кимга ёқмайди.

Клуб ўзи пул ишлаши лозим. Шу сабабли ҳам молиявий фейр-плейни жорий этмоқчимиз. Ўзлари ишлаган пулни истаганча сарфласин, ҳеч ким индамайди. Аммо давлат корхоналари берадиган ҳомийлик пулини мақсадли сарфлашни ўрганиб олишсин, деди ПФЛ мутахассиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг