Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UFC юлдузи Вандерлей Силва бош мия донорига айланди

UFC юлдузи Вандерлей Силва бош мия донорига айланди

Фото: «UFC»

Бразилиялик 42 ёшли UFC курашчиси Вандерлей Силва журналистлар учун интервьюсида ўлимидан сўнг бош мия донорига айланиш ниятини билдирди. Бу ҳақда PVT хабар берди.

Профессионал фаолияти давомида Силва кўп марта бош мия чайқалишига учраган, унинг ўзи «туҳфаси» фанга асқотишига умид билдиряпти:

«Бош мия чайқалиши симптомларига бағишланган маърузада қатнашгандим. Ўйлаб қарасам, саккиз марта миямда чайқалиш бўлган экан. Агрессия, паришонхотирлик, тушкун кайфият, уйқусизлик — мана нимадан».

Курашчи кейинги режаларни аниқлаб олиш учун айрим олимларга мурожаат қилишга уриниб кўрганини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг