Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzbek Tigers» энди мусобақаларда иштирок этмайди

«Uzbek Tigers» энди мусобақаларда иштирок этмайди

Фото: «Публика»

Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс сериясида Ўзбекистон шарафини «Uzbek Tigers» жамоаси ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Аммо жамоа ушбу мавсумда бошқа жанглар ўтказмайди. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилганига бағишланган йиғилишда маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Uzbek Tigers» бу мавсумда «Америка» гуруҳида Куба, Колумбия ва Венесуэла жамоалари боксчиларига қарши жанг ўтказишлари лозим эди. 9 февраль куни «Cuba Domadores»га қарши ўтган жангда вакилларимиз 0:5 ҳисобида мағлубиятга учрагандилар.

«Uzbek Tigers» мусобақаларни нима учун тарк этгани ҳозирча маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг