Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Жорий йил 20 ноябрдаги ПФ–222-сон фармон билан 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қатор имтиёзлар берилади.
Жумладан:
- сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;
- «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали:
- автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
- касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
- айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter