Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қарори: илмий ишлар бўйича проректор лавозими бекор қилинмоқда

Президент қарори: илмий ишлар бўйича проректор лавозими бекор қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 май куни «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорни имзолади.

Унга кўра, олий таълим муассасаларида илмий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарларини бир вақтда тегишли йўналишдаги олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимларига тайинланади.

Шунингдек, олий таълим муассасалари тузилмасида инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган қўшимча 10 та штат бирлигини ажратган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг