Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТДПУнинг Термизда, Термиз давлат университетининг эса Деновда филиали очилади

ТДПУнинг Термизда, Термиз давлат университетининг эса Деновда филиали очилади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.

Фото: «Тдпу.уз»

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз шаҳрида филиали очилади. Филиал университетнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади. Бу ҳақда Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Ҳукумат қарорига кўра таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.

Шунингдек, Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Филиал Термиз давлат университетининг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Қарорга кўра таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг