Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ОТМлар сони 102 тага етди, тўлиқ рўйхат билан танишинг

Ўзбекистонда ОТМлар сони 102 тага етди, тўлиқ рўйхат билан танишинг

Фото: «Google.com»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали ташкил этилди.

Шу тариқа юртимизда ОТМлар сони 102 тага етди. Ушбу рўйхатдан ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари ўрин олмаган. Шундан:

— 85 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
— 17 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 10 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ 2019 йил 10 май ҳолатига

МАҲАЛЛИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
2 Ўзбекистон миллий университети
3 Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
4 Тошкент давлат техника университети
5 Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
6 Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
7 Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали
8 Тошкент давлат иқтисодиёт университети
9 Тошкент молия институти
10 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
11 Тошкент давлат шарқшунослик институти
12 Тошкент кимё-технология институти
13 Тошкент давлат педагогика университети
14 Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали
15 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
16 Андижон машинасозлик институти
17 Андижон давлат университети
18 Бухоро давлат университети
19 Бухоро муҳандислик-технология институти
20 Гулистон давлат университети
21 Жиззах политехника институти
22 Қорақалпоқ давлат университети
23 Қарши давлат университети
24 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
25 Наманган давлат университети
26 Наманган муҳандислик-қурилиш институти
27 Наманган муҳандислик-технология институти
28 Самарқанд давлат университети
29 Самарқанд давлат чет тиллар институти
30 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
31 Термиз давлат университети
32 Термиз давлат университети Денов филиали
33 Фарғона давлат университети
34 Фарғона политехника институти
35 Урганч давлат университети
36 Навоий давлат педагогика институти
37 Нукус давлат педагогика институти
38 Жиззах давлат педагогика институти
39 Қўқон давлат педагогика институти
40 Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
41 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
42 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
43 Тошкент давлат аграр университети
44 Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали
45 Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
46 Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали
47 Самарқанд ветеринария медицинаси институти
48 Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
49 Тошкент тиббиёт академияси
50 Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
51 Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали
52 Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали
53 Тошкент тиббиёт педиатрия институти
54 Тошкент тиббиёт педиатрия институти Нукус филиали
55 Тошкент фармацевтика институти
56 Тошкент давлат стоматология институти
57 Андижон тиббиёт институти
58 Бухоро тиббиёт институти
59 Самарқанд тиббиёт институти
60 Ўзбекистон давлат консерваторияси
61 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
62 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
63 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали
64 Миллий рақс ва хореография олий мактаби
65 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
66 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали
67 Миллий рассомлик ва дизайн институти
68 Тошкент ахборот технологиялари университети
69 Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
70 Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
71 Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали
72 Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
73 Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали
74 Тошкент давлат юридик университети
75 Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали
76 Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти
77 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти
78 Навоий давлат кончилик институти
79 Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали
80 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
81 Ўзбекистон халқаро ислом академияси
82 Тошкент архитектура-қурилиш институти
83 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
84 Ипак йўли туризм халқаро университети
85 Акфа университети
ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1 И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали
2 М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
3 Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
4 Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети
5 Тошкент Халқаро Вестминстер Университети
6 Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти
7 Тошкент шаҳридаги Инха университети
8 Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиСнинг Олмалиқ шаҳридаги филиали
9 Тошкент шаҳридаги Пучон университети
10 ММФИ миллий тадқиқот ядро университети федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали
11 Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали
12 Тошкент шаҳридаги Аджу университети
13 Тошкент шаҳридаги Амити университети
14 Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети) Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали
15. Шарда университети
16. Тошкент шаҳридаги Вебстер университети
17. Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд шаҳридаги филиали

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг