Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман! Магистратурага кириш имтиҳонлари санаси маълум қилинди

Расман! Магистратурага кириш имтиҳонлари санаси маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташабббуси билан:

  • 2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базаси (тўплами) шакллантирилади.
  • Истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг