Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абитуриентга қўлланма: онлайн рўйхатдан қандай ўтса бўлади? (видео)

Абитуриентга қўлланма: онлайн рўйхатдан қандай ўтса бўлади? (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш» электрон хизмати ишга туширилган.

Эндиликда абитуриетлар ўзи истаган давлат олий таълим муассасаларига ҳужжатларни ортиқча харажатсиз, узоқ йўл босмай, турнақатор навбатларда турмай, уйдан чиқмаган ҳолда топшириши мумкин. 

«Ягона портал томонидан тақдим этилаётган ушбу хизмат, аввало, бугунги пандемия даврида саломатлигингизни хавф остига қўймасликни таъминлайди.

Шу билан бирга ҳужжатларни тўплаш ва жўнатиш жараёнини осонлаштиради. Чунки барча керакли маълумотлар автоматик равишда давлат маълумотлар базаларидан олинади.

Aгар сизда электрон рақамли имзо йўқ бўлса, ҳозироқ уни Ягона портал орқали шакллантиринг. Электрон рақамли имзоси борлар эса ишонч билан рўйхатдан ўтишни бошлашлари мумкин», дейилади портал хабарида.

Абитуриентлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси ҳам тақдим қилинган:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг