Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Битта компания 200дан ортиқ «UZ» доменини рўйхатдан ўтказди

Битта компания 200дан ортиқ «UZ» доменини рўйхатдан ўтказди

Фото: «Sum.edu.pl»

Ўтган йил декабрь ойида «UZ» доменидаги уч ҳарф/рақамдан иборат комбинациядаги барча бўш (15 минг!) доменлар рўйхатдан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Буни қарангки, уч символли айрим комбинациялар бўш қолган экан.

«Spot» нашри маълум қилишича, «Arsenal D» компанияси орқали рўйхатга олинган 200 доменнинг барчаси чизиқчали уч символдан иборат: a-x.uz, c-u.uz, c-m.uz, y-r.uz, u-t.uz, v-q.uz ва ҳоказо.

Доменлар юридик шахс — «Djabbarov Z.» XK номига рўйхатга олинган. Худди аввалги ҳолатда бўлгани каби, нима мақсадда юзлаб доменлар бир вақтнинг ўзида сотиб олингани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга кўра, киберсквоттинг ва домен греббинг тақиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг