Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Chrome»да сифатсиз рекламаларни блоклаш функцияси 15 февралдан ишга тушади

«Google Chrome»да сифатсиз рекламаларни блоклаш функцияси 15 февралдан ишга тушади

Тўсатдан чиқиб қоладиган ойна, тўлиқ экранли реклама, овозли видеореклама блокланади.

Фото: «ITC.ua»

«Google» компанияси «Chrome» браузерига рекламаларни блок қилиш функциясини қўшиши ҳақида аввалроқ маълум бўлганди. Ёзда ушбу функция андроидлар учун «Chrome Canary» браузерида тест тартибида синаб кўрилди.

Ниҳоят, «Chrome» сифатсиз рекламаларни блоклай бошлашининг аниқ санасини маълум қилди — бу 2018 йилнинг 15 февралидан бошлаб амалга оширилади, деб хабар берди «ITC.ua».

Эслатиб ўтамиз, «Google Chrome»да рекламаларни блоклаш функцияси «Энг яхши реклама учун» (Coalition for Better Ads) коалицияси сабаб пайдо бўлди, унинг таркибига «Google» ҳам киради. Бу турдаги рекламалар қаторига тўсатдан чиқиб қоладиган ойна, тўлиқ экранли реклама, овозли видеореклама, шунингдек, унинг ёпилиши учун тескари санашни амалга оширувчи рекламалар киради. Таъкидлаш жоизки, коалиция компютер ва мобил қурилма ишлатадиган фойдаланувчилар учун алоҳида рўйхат чиқарди.

«Google Ad Experience Report» функциясини яратди, бу унинг эгаларини қоидалар бузилаётгани ҳақида огоҳлантиради. «Google»нинг янги сифат стандартларига жавоб бермайдиган рекламалар огоҳлантириш қабул қилинганидан бошлаб 30 кун ичида блокланади. Компаниянинг аниқлик киритишича, реклама эгаларида хатони тузатиш имкони бўлади. Улар «номақбул» рекламани олиб ташлаб, қайтадан текширув учун ариза топшириши керак.

«Google» шу орқали нашрларга интернетдаги сифатсиз рекламалардан халос бўлишга ёрдам бериш ниятида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг