Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компютермас – машина: «Apple» энг зўр ва қиммат «iMac» моноблогини сотувга чиқарди

Компютермас – машина: «Apple» энг зўр ва қиммат «iMac» моноблогини сотувга чиқарди

Бу компютер аввало дизайнчи ва бошқа профессионалларга мўлжалланган.

Фото: «Forbes.com»

Бу компютер аввало дизайнчи ва бошқа профессионалларга мўлжалланган. «Ferra» портали маълумотида айтилишича, «iMac Pro» 27 дюймли ва деярли миллиард хил рангни қўлловчи Retina 5K дисплейи билан таъминланади.

Ўн саккизта ядроли Intel Xeon процессори ҳамда AMD Radeon Pro Vega график тизимлари компютерга 22 терафлопсгача шиддат беради. Моноблок тўртта Thunderbolt 3 порти ва янги совитиш тизимига эга.

Албатта, янги компютернинг нархи ҳам имкониятларидан қолишмайди: масалан, саккиз ядролиси – 4999 доллар, ўн ядролиси – 5799 доллар, 14 ва 18 ядролилари – 6599 ва 7399 доллардан. Хуллас, қимматликда бемалол автомобил билан беллаша олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг