Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

MWC 2018: «Huawei» илғор планшетофонларни тақдим қилди (фото)

MWC 2018: «Huawei» илғор планшетофонларни тақдим қилди (фото)

Фото: «Priceprice.com»

«Huawei» компанияси бугун, 25 февраль куни жамоатчиликка 10.8 ва 8.4 дюймли «MediaPad M5» планшетини таништирди. MWC 2018 анжумани доирасида бўлиб ўтган тақдимотда экрани WQXGA (2560 x 1600 пикселли) сиғимли, 2.5D қайрилма дисплейи билан қопланган, 8 ядроли «Kirin 960» чипига эга планшетлар тақдим қилинди, деб хабар берди «Терабайт».

Ҳар иккала девайс «Android 8.0» (Oreo) тизимининг ўзлаштирилган EMUI 8.0 прошивкасида ишлайди. Улардаги бош камера учун 13 мегапиксел аниқлигидаги камера танланган. Бу камерада фазали автофокус функцияси мавжуд.

Металл корпусли планшетларнинг олд панелидаги бош тугмада бармоқ изи сканери бор. 10.8 дюймли талқин 4 та, 8.4 дюймлиси эса 2 та карнайга эга бўлган.

5100 ва 7500 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторлар тезкор қувват олиш технологиясига эга. Юқори талқиндаги планшетни клавиатурага уласа ҳам бўлади.

«Huawei MediaPad M5» (10 дюймли) жиҳатлари:

Дисплей: 10.8 дюймли, 2560 x 1600 пикселли (WQXGA), 2.5D қайрилма шиша;

Процессор: 8 ядроли «Huawei Kirin 960» (4 x 2.4 Ггц A73+ 4 x 1.8 Ггц A53) + «i6» ёрдамчи чипи, «Mali G71» видео картаси;

Хотира: 4 гигабайтли тезкор ва 32 / 64 /128 Гб доимий хотира, қўшимча хотира учун бўлмача мавжуд (128 Гб);

Операцион тизим: «Android 8.0» (Oreo) EMUI 8.0;

Камера: 13 Мп бош, автофокус ва фазали автофокус. 8 мегапикселли олд камера;

Сенсор: Бармоқ изи сканери ва бошқалар;

Ўлчамлари: 258.7 x 171.8x 7.3 мм; оғирлиги: 498 грамм;

Алоқа имкониятлари: 4G LTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS, USB Type-C.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг