Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nokia» ноодатий револвер-камерага эга смартфонни тақдим қилади

«Nokia» ноодатий револвер-камерага эга смартфонни тақдим қилади

«Nokia 8 Pro» смартфони бешта объективга эга ва «айланувчан зум» технологияли ноодатий револвер-камерага эга бўлади.

Фото: «Anews.com»

«HMD Global» компанияси жаҳон бозорида ўзининг камераси билан ажралиб турадиган «Nokia 8 Pro» қурилмаси устида иш олиб бормоқда. Янги смартфон жорий йилнинг август-сентябр ойларида сотувга чиқади, деб хабар берди «NV.ua».

Мазкур смартфон «Zeiss» компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган бешта объективга эга ва «айланувчан зум» технологияли ноодатий револвер-камерага эга бўлади. Шунингдек, бармоқ изи сканери асосий камера остидан жой олади, дисплейининг ўлчами 18:9 га тенг бўлиб, орқа панели мустаҳкам ойнадан ишланади.

Қурилма «Lumia 1020» смартфонидаги каби қавариқ айлана ичида жойлашган камерали корпусга эга бўлади. Қавариқда еттита тешик бўлиб, улардан бештаси ўзига хос айлана ҳосил қиладиган камера модуллари учун бўлса, иккитаси чироқ учун.

Манбанинг таъкидлашича, «Nokia 8 Pro» бунга қадар «Nokia 10» номи билан кўплаб миш-мишларга сабаб бўлган смартфондир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг