Янгиҳаёт туманида цех ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида цех ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
1 май куни соат Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, "Хушнуд" МФЙ ҳудудида жойлашган, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин қуршаб олиниб, ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун технопаркда содир бўлган ёнғинда икки кишининг жасади топилганди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter