Андижонда салкам миллиард сўмлик ўғрилик: тафсилотлар

Андижон вилоятида 965,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими томонидан “Hududgaz Andijon” ГТФ мутахассисларини жалб қилган ҳолда тадбир ўтказилган. Унда “A.D.” МЧЖ раҳбари А.К. “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги ошхона биносида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 654,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.Х. нон ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 311,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter