ЕЧЛ. Плей-офф: «Галатасарой» «Ювентус»ни тор-мор этди, «Реал» ва «ПСЖ» мухлисларини хурсанд қилди
Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги дастлабки тўртта учрашув бўлиб ўтди.
«Галатасарой» ўз майдонида «Ювентус»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. «Реал Мадрид» Лиссабонда «Бенфика»дан устун келди. «ПСЖ» сафарда «Монако»га қарши баҳсда иродали ғалабани қўлга киритди. «Аталанта»ни қабул қилган «Боруссия Дортмунд» эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиб, жавоб ўйини олдидан муҳим устунликка эга бўлди.
ЕЧЛ. ПЛЕЙ-ОФФ (Дастлабки ўйинлар)
Галатасарой — Ювентус 5:2
Голлар: Сара (15), Ланг (49, 75), Санчес (60), Боэ (86) — Копмейнерс (16, 32).
Четлатиш: Кабал (67, «Ювентус»).
Бенфика — Реал Мадрид 0:1
Гол: Винисиус (50).
Монако — ПСЖ 2:3
Голлар: Балогун (1, 18) — Дуэ (29, 67), Ҳакими (41).
Ноаниқ пеналти: Витиня (22, «ПСЖ»).
Боруссия Д — Аталанта 2:0
Голлар: Гирасси (3), Байер (42).


Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter