Алексей Навалний қурбақа заҳаридан вафот этгани айтилмоқда
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний эпибатидиндан заҳарланиб вафот этгани ҳақида Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия қўшма баёнот берди.

«Алексей Навалнийдан олинган намуналар таҳлили асосида ҳукуматларимиз шундай хулосага келишди. Ушбу таҳлиллар эпибатидин мавжудлигини аниқ тасдиқлади. Эпибатидин — Жанубий Америкада, дарахтда яшовчи қурбақаларнинг заҳари.
Россия расмий баёнотида Навалний табиий ҳолатда ўлгани таъкидланади. Аммо эпибатидиннинг токсик экани ва тасвирланган аломатлар ҳисобга олинса, унинг ўлимига, катта эҳтимол билан заҳарланиш сабаб бўлган. Навалний қамоқда вафот этди, демак, Россияда унга бу заҳарни бериш учун маблағ, асос ва имконият бор эди», — дейилади Буюк Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган ҳужжатда.
Ушбу маълумотлар «кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни, бу ҳолатда эса биологик ва токсик қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бир неча бор бузганлиги учун Россияни жавобгарликка тортиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди», дея хулоса қилинган у ерда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter