Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг Жоржия штати мактабида отишма содир бўлди

АҚШнинг Жоржия штати мактабида отишма содир бўлди

Фото: «Aif.ru»

АҚШнинг Жоржия штатидаги мактабда отишма содир бўлди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда маҳаллий телеканалнинг полиция маълумотларига таяниб берган маълумотлари асосида «Aif.ru» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, воқеа Клейтон округидаги Маунт-Зайон мактабида содир бўлган. Ўт очиш битирув маросими арафасида бошланган. Уч киши тан жароҳат олган, улардан бири шифохонада вафот этган.

Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. Ким ўт очгани ҳақида ҳануз маълумот йўқ.

Бу Америка мактабларида бир суткада юз берган иккинчи отишма. Аввалроқ, жума куни Санта Фе шаҳридаги мактабга қуролли кимса ҳужум қилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, кўплаб кишилар жароҳат олган эди.

Отишмада гумон қилинган 17 ёшли Димитриос Пагуртзис қўлга олинди. Полициянинг маълум қилишича, у ўқотар қуролни отасидан олган экан. Ҳужумдан сўнг йигитча ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Унинг ёнидан портловчи моддалар ҳам топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг