Асрни ортда қолдирган Назифе Гюл: “Ватанни асранг!
Кеча, 29 октябр куни Туркия Республикаси ташкил этилганлигининг 102 йиллигини кенг нишонлади. Худди шу куни Туркиянинг Элазиғ шаҳрида туғилган Назифе Гюл ҳам 102 ёшини қарши олди
Назифе онанинг 7 фарзанди ва 20 набираси бор. У катта ёшига қарамай, ўзини яхши ҳис қилаётганини билдириб, ёшларга ватанни асраш ва тўғри йўлдан адашмасликни насиҳат қилди.
Зилзиладан кейин у ўғли ва келини билан Элазиғда давлат кўмаги билан ижара уйда яшамоқда.
Оила ва ижтимоий хизматлар бошқармаси раҳбари Ўмер Фаруқ Эргюн ва ходимлар Назифе онани 102 ёшга тўлгани ҳамда Республика куни муносабати билан торт билан қутлашди. Назифе она торт шамларини ўчириб, ўғли учун дуо қилди.
У ўтмишда байрамлар жуда қувноқ ўтганини, аскарларни томоша қилишганини, мадҳиялар айтишганини эслади. Шунингдек, таҳсил ололмагани унинг энг катта армони бўлганини таъкидлади.
Унинг ўғли Меҳмет Гюл онаси ҳар доим болаларини ўқишга, таҳсил олишга чорлаганини айтди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter