Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биткоин нархи шиддат билан пасаймоқда

Биткоин нархи шиддат билан пасаймоқда

Биткоин нархи 2025 йил 7 апрелдан бери биринчи марта 75 минг доллардан пастга тушди.

Binance платформаси маълумотларига кўра, бугун тонгда биткоин нархи 74 859,9 долларни (4,89% пасайиш) ташкил этди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин келажакда биткоин нархининг ошишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Агар у 75 минг доллар даражасида мустаҳкамлана олмаса, "янги қулаш тўлқини"ни кутиш мумкин. Криптовалюта бозорида ҳеч қандай туб ўзгаришлар юз бермаса, 2027 йилга бориб биткоин курси 40 минг долларгача тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биткоиннинг нархи 2025 йил октябр ойида $126 000 гача қимматлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг