Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди

Дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди

Фото: «Wsp.com»

19 июнь куни Шанхайда дунёдаги энг баланд J Hotel Shanghai Tower меҳмонхонаси расмий равишда очилиб, меҳмонларни қабул қилишни бошлаб юборди. Бу ҳақда The paper хабар бермоқда.

Янги ҳашаматли меҳмонхона Shanhai Tower осмонўпар биносида жойлашган (632 метр). У дунёдаги энг баланд — Дубайнинг 828 метрлик Burj Khalifa осмонўпар биносидан кейин иккинчи ўринда туради.

Меҳмонхонанинг сўнгги 120-қаватида ресторан жойлашган. Қарийб 557 метр баландликдан мегаполисни бемалол томоша қилиш мумкин. Емакхона Гиннеснинг рекордлар китобига энг баланд ресторан сифатида киритилишидан умид қилмоқда.

Меҳмонхона лоббиси 474 метр баландликдаги 101-қаватда жойлашган. Хоналар 86 ва 98-қаватлар орасида жойлашган. Шунингдек, меҳмонхонанинг 84-қаватида — 393 метрда баландликда бассейн мавжуд. Меҳмонхонада жами 165 та хона, шу жумладан, 34 та люкс хона бор.

Осмонўпар бино 2015 йилда 15 миллиард юан (2,3 миллиард доллар) сарфлаб қуриб битказилган. Шунингдек, бинода 118-қаватда офис хоналари, дўконлар, ресторанлар ва Хитойнинг энг баланд кузатув майдончаси жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг