Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Непалда Hilton меҳмонхонаси ёқиб юборилди

Непалда Hilton меҳмонхонаси ёқиб юборилди

Фото: Х ижтимоий тармоғи

Непал пойтахти Катмандуда Hilton меҳмонхонаси ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий Khabarhub нашри хабар берди.

Исёнчилар ўт қўйган меҳмонхона биносини ўчириш имкони бўлмаган. 10 сентябр куни Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлиги эълон қилган видеода бино бутунлай ёниб, қурум билан қопланганини кўриш мумкин.

Меҳмонхона ва «Непал конгресси» ҳукмрон партияси раҳбарининг ўғли ўртасида алоқадорлик бор деган хабарлар тарқалгандан сўнг, исёнчилар Hilton биносига ўт қўйишган.

Бунгача Непалдаги «Z авлод» исёнлари чоғи ҳукумат уйи ва мамлакат рамзи — Сингҳа Дурбар саройи ёниб кулга айланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг