Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғонга суиқасд уюштиришмоқчи

Эрдўғонга суиқасд уюштиришмоқчи

Фото: «Aa.com.tr»

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Босния ва Герцеговинага ташрифи чоғида суиқасд уюштирилиши ҳақида пайдо бўлган хабарлар Эрдўғоннинг разведка ва хавфсизлик хизмати ходимларини оёққа турғазди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Македония пойтахти Скопье шаҳрида яшовчи бир гуруҳ турклардан Туркия разведка ташкилотига: «Президент Эрдўғонга Болқон давлатларига ташрифи чоғида суиқасд уюштирилиши мумкин», — деган хабар келган.

Шундан сўнг Туркия разведка ва хавфсизлик хизмати ходимлари суриштирув бошлаб юборишди.

Айрим маълумотларга кўра, бундай хабарни Эрдўғоннинг яқин кунларда Сараевога бориши, шунингдек, Босния ва Герцеговинада шу йил 7 октябрда бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан мухолифатчилар тарқатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу билан бирга, Эрдўғоннинг Босния ва Герцеговинага ташрифи асносида намойишлар ҳам уюштирилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг