Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон вице-президентининг рафиқаси ЙТҲда ҳалок бўлди

Эрон вице-президентининг рафиқаси ЙТҲда ҳалок бўлди

Фото: Global Look Press/Sha Dati

Эрон вице-президенти Исмоил Саҳоб Исфаҳонийнинг рафиқаси 30 ноябр куни Гармсар – Теҳрон йўлидаги ЙТҲда ҳалок бўлди, деб хабар берди IRNA.

Агентлик маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса Эрон пойтахтидан 150 км шарқда юз берган — вице-президентнинг рафиқаси ва оила аъзолари бўлган енгил машина юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Симнон шаҳридаги тиббий фанлар ва соғлиқни сақлаш университети вакили баёнотига кўра, марҳумнинг уч нафар фарзанди ва қайнотаси шифохонага ётқизилиб, бирламчи тиббий ёрдамдан сўнг Теҳронга жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг