Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаластинда Қуддусда АҚШ элчихонаси очилишига қарши намойишлар қонли тус олмоқда

Фаластинда Қуддусда АҚШ элчихонаси очилишига қарши намойишлар қонли тус олмоқда

Фото:«AP»

Бугун, 14 май куни Қуддусда АҚШ элчихонаси очилиши муносабати билан ўн минглаб фаластинликлар Ғазо секторида намойишлар ўтказмоқда. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар берди.

Исроил ҳарбийларининг ўт очиши туфайли Ғазода 41 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Юзлаб кишилар жароҳатланган. Лекин инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бирор ташкилот бу ҳақида лом-мим дегани йўқ.

«АиФ» хабарига кўра эса Ғазо секторида «Қайтиш марши» бўлиб ўтган. Унда иштирок этган 10 минг одамдан 20 таси Исроил армияси билан тўқнашувда жароҳатланган. Элчихона кўчирилиши муносабати билан хавфсизлик энг юқори савияга чиқарилди.

Европанинг аксарият давлатлари Трампнинг бу қарорига қарши чиқиб, Қуддусга вакил жўнатмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг