Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузияда кўп қаватли уй портлади, олти киши ҳалок бўлди

Грузияда кўп қаватли уй портлади, олти киши ҳалок бўлди

Фото: X

Грузия пойтахти Тбилисидаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлашда олти киши ҳалок бўлди: мамлакатда мотам эълон қилинди.

Фожиа 20 ноябр куни эрталаб пойтахтнинг Квемо Поничала туманида содир бўлди, деб хабар беради Minval. Грузия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, носоз газ иситгичи квартирада газ тўпланишига олиб келди ва бу портлашга сабаб бўлди.

Зарба тўлқини беш қаватли бино томининг бир қисмини учириб юборди ва поллар қулаб тушди.

Ҳалок бўлганлар орасида икки бола бор эди. Яна уч ёшли бола вайроналар остидан қутқарилди. Яна тўрт киши шифохонага ётқизилди, улардан бири оғир аҳволда.

22 ноябрь Грузияда мотам куни деб эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг