Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Исроил Гаага судида шармандаларча мағлубиятга учрайди» – ЖАР адлия вазири

«Исроил Гаага судида шармандаларча мағлубиятга учрайди» – ЖАР адлия вазири

Жанубий Африка Республикаси адлия вазири Роналд Ламола Исроилнинг Халқаро суддаги сўнгги ҳимоя сўзини «шармандали мағлубият» деб атади.

«Исроил Ғазо секторидаги геноцид билан боғлиқ Жанубий Африканинг шикоятини шармандаларча рад эта олмади», – дейди Ламола.

«Pars Today» ахборот агентлигининг хабар беришича, ЖАР адлия вазири халқаро судда Исроилнинг мағлубиятга учраганига ишонади.

«Биз адвокатларимиз томонидан синчковлик билан тузиб чиқилган ишончли далиллар келтирдик ва Исроил шармандаларча мағлуб бўлганига ишончимиз комил», – деган вазир.

ЖАР расмийсининг баёноти Исроил вакилининг Халқаро судда ушбу мамлакат шикояти бўйича иккинчи тингловда қатнашиб, шикоятни рад этиш бўйича ўз далилларини тақдим этганидан кейин янграган.

Эслатиб ўтамиз, 11 январ куни Жанубий Африка Республикасининг Ғазо секторидаги геноцид учун Исроилга қарши шикояти бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтган эди.

ЖАР вакили бу маҳкамада сионистик режим Ғазо сектори фаластинликларига қарши апартеид сиёсатини олиб бораётганини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг