Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жо Байден AҚШ президентлигига қасамёд қилди

Жо Байден AҚШ президентлигига қасамёд қилди

Фото: «Kaztag.kz»

Аввалроқ Вашингтонда AҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурацияси бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Жозеф Байден AҚШнинг 46-президенти сифатида қасамёд қилди. Энди у расман лавозимни эгаллади.

Инаугурация маросими Вашингтонда Капитолий ёнида бўлиб ўтмоқда. Aнъанавий парад ўрнига 90 дақиқалик концерт ўтказишга қарор қилинган. У ерда AҚШ мадҳияси Lady Gaga томонидан ижро этилди ва бошқа машҳур кишилар чиқиш қилишди.

Меҳмонлар орасида Барак Обама ҳам кўзга ташланди. Инаугурация маросимида Дональд Трамп иштирок этмади. У тушдан кейин Оқ уйдан чиқиб кетди. Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан бирга вертолётда Оқ уйни тарк этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг