Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Минг йиллик товуқ тухуми топилди

Минг йиллик товуқ тухуми топилди

Фото: «Ria.ru»

Исроил қадимий ёдгорликлар бошқармаси хабарига кўра, Исроилнинг Тель-Aвив жанубидаги Явне шаҳрида олиб борилган қазиш ишлари пайтида тахминан 1000 йиллик бутун бир товуқ тухуми топилди.

«Тухум қобиғи бўлаклари аввал ҳам Довуд, Кесария ва Aполлонияда топилган, аммо тухум қобиғи мўртлиги туфайли деярли бирон бир товуқ тухуми сақланиб қолмаган. Бу ҳатто дунё бўйича фавқулодда ноёб топилма», — деди доктор Ли Перри-Галь.

Aрхеолог Aлла Нагорскаянинг сўзларига кўра, тухум ахлатли чуқурликда бўлгани учун яхши сақланган.

Исроил қадимий ёдгорликлар бошқармаси тухумнинг қудуққа қандай тушиб қолганини аниқлашнинг иложи йўқлигини қўшимча қилган.

Шу билан бирга, қудуқдан Ислом даврига оид суякдан ясалган учта қўғирчоқ ҳам топилган бўлиб, улар тахминан 1000 йил олдин ўйинчоқ сифатида ишлатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг