Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мутахассислар 170 та филнинг сирли ўлимидан хавотирда

Мутахассислар 170 та филнинг сирли ўлимидан хавотирда

Фото: «Tusker Tim»

Ботсванада сирли ўлим топган филларнинг сони 170 тага етди, жониворларнинг ҳалок бўлиш сабаби номаълумлигича қолмоқда, дея хабар берди маҳаллий «Mmegi» нашри.

Маълумотларга кўра, илк бор филнинг жасади 11 май куни Серонга қишлоғи яқинидан топилган. Орадан бир ой ўтса ҳамки, ҳали-ҳануз жониворларнинг жасади чиқиб турибди. Чамаси икки ҳафталар олдин фил жасади намуналари Жанубий Африка Республикаси Претория шаҳри Ондерстепоортдаги ветеринария лабораториясига юборилганди, бироқ ҳали ҳам кўриб чиқилгани йўқ.

«Лаборатория коронавирус туфайли изоляцияга олинганди. Яқиндагина фаолиятини тиклади», — дейди расмийлардан бири.

Нашрнинг ёзишича, филлар атрофидаги вазият ёввойи табиат масалалари билан шуғулланувчи маҳаллий нодавлат ташкилотлар, хусусий ветеринар ва турли экспертларни хавотирга солмоқда. Уларнинг фикрича, ҳукумат текширувга рухсат бермаяпти.

Филларнинг сирли ўлими ҳақидаги илк хабар 11 май куни пайдо бўлди. Сирли дейишимизга сабаб, фил жасадига қўл тегизилмаган. Шу боис бу ўринда браконьерлик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Кейинги текширувлар эса жониворларнинг ҳалок бўлишига сибир язваси ёки одамларнинг заҳарлаши сабаб бўлмаганини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг